Маълум қилинишича, янги хиёбон-боғ Mirabad Square лойиҳасининг марказий қисми бўлиб, у мажмуа ҳудудининг қарийб 18 фоизини эгаллайди. Узунлиги 530 метр бўлган ушбу яшил ҳудуд нафақат мажмуа резидентлари, балки пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳам очиқ бўлиши режалаштирилган.

«Шаҳар ичидаги шаҳар» концепцияси

Mirabad Square лойиҳаси «шаҳар ичидаги шаҳар» концепцияси асосида ривожлантирилмоқда. Мажмуа ҳудудида турар жойлар билан бирга халқаро мактаб ва болалар боғчаси, А ва B тоифасидаги бизнес-марказлар, савдо кўчаси, фитнес марказ ҳамда тиббиёт муассасалари жойлашиши кўзда тутилган.

Лойиҳанинг асосий унсурларидан бири — ресторан ва қаҳвахоналарга эга сайр хиёбон-боғи бўлиб, у шаҳар марказида дам олиш учун янги жамоат макони сифатида ташкил этилади.

Яшил ҳудуд ва пиёдалар учун инфратузилма

Лойиҳа доирасида хиёбон-боғ ҳудудига баргли дарахтлар, турли буталар ва гуллайдиган ўсимликлар экиш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудуд атрофида сув ҳавзалари ва фавворалар тизими барпо этилади.

Автомобиллар ҳаракатидан холи пиёдалар йўлаклари, тонгги югуриш ва сайр учун мўлжалланган йўналишлар, спорт майдонлари, жумладан падел кортлари (падел тенниси учун махсус майдон) ташкил этилади. Қаҳвахона ва ресторанлар эса очиқ осмон остида дам олиш имконини беради.

Apex Development ва Apex Construction бош директори Шуҳрат Шамсутдиновга кўра, ҳудудни туман драйверига айлантириш кўзда тутилган:

“2,6 гектар майдонда хиёбон-боғ барпо этиш қарори – замонавий шаҳар муҳитини шакллантиришга қўшган онгли ҳиссамиздир. Mirabad Square “шаҳар ичидаги шаҳар” концепцияси асосида қурилмоқда ва бутун туман тараққиётининг драйверига айланиши кўзда тутилган.
Жамоат хиёбон-боғи барча шаҳар аҳли учун пойтахт марказидаги янги диққатга сазовор масканга, резидентлар учун эса кундалик турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланади” деди у.