Қашқадарёда темирйўлчиларга тегишли трактор тиркамаси ва трансформаторни ўғирлаган шахслар ушланди
Қашқадарё вилоятида темирйўлчиларга тегишли бўлган трактор тиркамаси ва трансформаторни ўғирлаган шахслар ушланган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 7 апрел куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими (ТХТБ) навбатчилик қисмига, Қарши минтақавий темир йўл узелига қарашли Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси ходими У.Т. қўнғироқ қилиб, ўғирлик ҳақида хабар берган.
Маълум бўлишича, номаълум шахслар «Қайирма-Бўзахур» темир йўл бекатлари оралиғининг 17 километрида турган Қарши темир йўл таъмирлаш корхонасига тегишли Ғузор туман Нурафшон қишлоғида яшовчи М.Х. бошқарувидаги «МТЗ 80» русумли тракторининг нархи 47 446 398 миллион сўм бўлган тиркамасини ўғирлаб кетишган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушбу ўғриликни Ғузор тумани Эшонқудуқ қишлоғида яшовчи 1986 йилда туғилган Ю.Э., Ғузор тумани Янгикент қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган Ю.Б. ҳамда О. исмли шахслар қилганлиги аниқланган.
Суриштирувлар давомида улар, жорий йил 17 март куни Қашқадарё вилояти Қарши минтақавий темир йўл узели электр таъминот корхонасига тегишли бўлган трансформаторни ҳам ўғирлагани аниқланиб, ашёвий далил ҳужжатлаштириб олинган.
Аниқланишича, ўғирланган трансформатор Ю.Э.нинг яшаш хонадонида жойлашган молхона ичига яшириб қўйилгани. Мазкур ҳолатларда жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024