Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилди
Чекловлар туфайли Silk Avia, Uzbekistan Airports, UTair ва Centrum Air авиакомпанияларининг рейслари Самарқанд ва Бухородаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports АЖ Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилган:
- Silk Avia авиакомпаниясининг Фарғона — Тошкент йўналиши бўйича US402;
- Uzbekistan Airports авиакомпаниясининг Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича HY778;
- UTair авиакомпаниясининг Сургут — Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
- Centrum Air авиакомпаниясининг Дубай — Тошкент йўналиши бўйича MFX-352.
Шунингдек, Uzbekistan Airports авиакомпаниясининг Грозний — Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябр куни Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилганди. Ўшанда Uzbekistan Airports авиакомпаниясининг Истанбул — Фарғона йўналишидаги рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.
Мавзуга оид
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
12:23 / 31.10.2025
“Ўзбекистон темирйўллари” вa Uzbekistan Airways хизматлари таннархи камида 20 фоизга пасайтирилади – транспорт вазири
16:02 / 06.10.2025