Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик ЙТҲ рўй берди
Фото: Facebook «Водители Ташкента»
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳридаги собиқ Фрунзе савдо маркази чорраҳасида 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси йирик йўл транспорти ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар беришди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, катта тезликда елиб бораётган Spark автомобили қизил чироқдан ўтиб кетиб, Cobalt автомобилига бориб урилган. Натижада, портлашни эслатувчи овоз эшитилган ва Spark ағдарилиб кетган.
Бир неча гувоҳнинг тасдиқлашича, “Спарк”даги 3 йўловчи ҳалок бўлган, ҳайдовчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. “Кобальт”нинг ҳайдовчиси ва 2 йўловчиси омон қолган.



Мавзуга оид
22:21 / 30.01.2026
Тошкентда одамларни қўрқитиб, пул талаб қилган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026