Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pagani ноёб спорткарни жиддий автоҳалокатдан сўнг тиклади
Суперкарлар ишлаб чиқарувчи Pagani компанияси қайта тикланган Huayra Pearl суперкарини тиклаш жараёни акс эттирилган видеолавҳани намойиш этди. У дунёда ягона нусхада ишлаб чиқилган. Фирма автомобилни жиддий талофатдан сўнг таъмирлади.
Huayra Pearl ҳалокатига доир суратлар ўтган йил ёзида интернетда пайдо бўлган эди. Автомобиль Париждаги Four Seasons Hotel George V меҳмонхонаси ёнида бошқарувни йўқотиб, йўлда қолдирилган Peugeot машинасига урилган.

Норасмий маълумотларга кўра, ушбу спорткар саудиялик мижозга тегишлидир.

Видеода таъмирланган машина ҳақида фирма асосчиси ва раҳбари Горацио Пагани шахсан маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, таъмирланиш чоғида суперкар янги аэродинамик қисмларни олган.
Pagani Huayra Pearl 2016 йил баҳорида тақдим этилган эди. У кузовининг ўзига хослиги, хусусан аэродинамик тўсиқ, томидаги улкан ҳавоўтказгичлари каби жиҳатлари билан фарқланади.
Мавзуга оид
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:22 / 11.05.2024
Уларнинг олдида Lamborghini’лар ҳам чўт эмас – Pagani дунёнинг қиммат автомобилларини тайёрлайдими?
22:26 / 12.01.2023
«Толибон» Афғонистон тарихидаги илк суперкарни тақдим этди
19:55 / 03.01.2020