Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади
Фото: iStock
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳасида шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини ўрнатиш ва уларни ҳимоялаш механизмини такомиллаштириш кўзда тутилган эди.
Norma.uz’нинг ёзишича, қатор ҳужжатлар шахсий маълумотларни махфий ахборот қаторига қўшади («Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси, Махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхатининг 1-бандига қаранг). Бунинг устига, алоҳида маълумотларни ошкор этганлик учун қонунчилик билан маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Бироқ ҳуқуқий даражада «шахсий маълумотлар» тушунчаси тўлиқ очиб берилмаган, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг аниқ баён этилган механизмлари мавжуд эмас.

Шу боис «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Лойиҳада «Электрон ҳукумат» тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахслар билан ишлаш жараёнида уларга оид маълумотларнинг ошкор қилинишини тақиқлаш, фуқароларнинг шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.
Қонун лойиҳаси 2018 йилнинг 1 декабрига қадар Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд ва Адлия вазирлиги томонидан тайёрланади.
Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026