Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин
Жиддада араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача ўзбекистонликни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди.
Осама Кокандий вилоят раҳбарига паррандачилик соҳасида Фарғонада лойиҳа амалга ошириш режаларини маълум қилди.
Эмат Абдулазиз текстил соҳасида ҳамкорлик қилиш, Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб киришда ўз таклифларини билдирди.
Аҳмад Алхутами билан музокараларда эса тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикларни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш, маълумотлар алмашиниш ва яқин муддатларда Фарғонада қайта учрашувлар ташкил қилинишига келишилди.
Фарғона вилояти делегацияси Кувайт ва Саудия Арабистони сафарини якунлаб, Фарғонага қайтиб келди.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026