Ҳиндистонда талаба қиз техника хавфсизлигини ўрганиш чоғида ҳалок бўлди
Ҳиндистондаги коллежлардан бирида ўқийдиган талаба фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш ва ўзини тутиш қоидаларини ўрганиш чоғида ҳалок бўлди. 19 ёшли қиз балкондан пастда курсдошлари тутиб турган брезентга сакраши лозим эди, аммо у боши билан пастки қават балконига урилган ва касалхонага етмасдан вафот этган. Ҳодиса видеоёзуви YouTube порталидаги Hindustan Times каналида жойлаштирилган.
Лавҳада у учинчи қават балкони томида пастга сакрашга жазм қилмагани, аммо мураббий уни итариб юборгани акс этган.
RT нашри хабар беришича, табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси ходими сифатида ишлаган педагог аслида бошқармага умуман алоқаси йўқлиги аниқланган. У 2011 йилдан буён турли ўқув юртларида бир ярим минг мартага яқин ана шундай машғулотлар ўтказган. У ҳибсга олинган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024