Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тез тиббий ёрдам хизматларидаги «Дамас»лар тўлиқ «Форд» машиналарига алмаштирилади
Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Бунга кўра шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати машиналари тўлиқ замонавий «Форд» машиналарига алмаштирилади.
АКТ вазири Шуҳрат Содиқовнинг маълум қилишича, бугунги кунда умумий қиймати 12 млн долларига тенг шартнома имзоланган. Шу пайтгача 9та замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналари олиб келинган бўлиб, йил охирига қадар жами 150та ана шундай автомашина етказиб берилади.
«Тошкент шаҳрида ҳозирги «Дамас»лар ўрнига замонавий «Форд» машиналари хизмат кўрсатади. Тошкентдаги тез тиббий ёрдам тизимидан «Дамас»лар чиқариб ташланади. Кейинги босқичда вазирлигимиз томонидан бутун республика бўйича тез тиббий ёрдам техник ускуналарини қайта модернизация қилиш ишлари амалга оширилади», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:19 / 19.11.2025
Тошкентда «Дамас» иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
13:58 / 18.11.2025
Ҳайдовчиларни “доирадан ташқарига” чиқармоқчи бўлган “Дамас” жарима майдончасига олиб келинди
11:31 / 10.11.2025
Яшнободда тез ёрдамга қўшимча куч: қутқарувчилар беморни юқори қаватдан туширди
09:16 / 31.10.2025