Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ҳўрмуз бўғози блокадаси ҳақида эълон қилди
У АҚШ ҳарбийлари бўғоздан ўтиш учун Эронга тўлов қиладиган кемаларни қўлга олишидан огоҳлантирган.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари «Ҳўрмуз бўғозига киришга ёки ундан чиқишга уринадиган барча кемаларнинг йўлини ҳеч қандай истисноларсиз тўсиб чиқиши»ни маълум қилди.
У блокада яқин вақтлар ичида бошланиши, унга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилишини қайд этган.
Шунингдек, Трамп флотга Эронга тўлов қилиб бўғоздан ўтаётган кемаларни аниқлаш ва қўлга олишни буюрган. «Ноқонуний бож тўлаганларнинг ҳеч бири очиқ денгизда хавфсиз ўтиш имконига эга бўлмайди», — деган АҚШ президенти.
У АҚШ Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалашни бошлашини ҳам ваъда қилган. «Бизга ёки кемаларга ўт очган ҳар қандай эронлик тўғридан тўғри жаҳаннамга равона қилинади!» – дея қўшимча қилган Трамп.
Америка ва Эрон ўртасида 11-12 апрел кунлари Покистонда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида гапираркан, Трамп томонлар ядро муаммоси бўйича келиша олмаганини маълум қилган.
Музокаралар давом этаётганида, 11 апрел куни Трамп АҚШ ҳарбийлари «Ҳўрмуз бўғозини тозалаш жараёнини бошлагани» ҳақида маълум қилганди.
АҚШ ва Эрон 8 апрелга ўтар кечаси ҳарбий ҳаракатларни икки ҳафта муддатга тўхтатиб туриш бўйича келишувга эришганди. Сулҳдаги муҳим шартлардан бири Ҳўрмуз бўғози (дунёда ташиладиган нефтнинг бешдан бир қисми ушбу сув йўл орқали ўтади) очилиши эди. Сулҳнинг илк кунида Эрон бир неча кемани ўтказди, кейин эса Исроил Ливанни ўққа тутаётгани туфайли бўғоз яна ёпиб қўйилди.
The Wall Street Journal газетаси ёзишича, уруш бошланганидан буён Эрон бир неча кемага бир миллион доллар миқдоридаги тўлов эвазига бўғоздан ўтишга рухсат берган. Нашр маълумотига кўра, жами 250 га яқин кема бўғоздан ўтиш учун тўлов қилишга розилик берган.
Мавзуга оид
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози қамалини давом эттирса, Эрон учта денгизни ёпиш билан таҳдид қилди
19:52 / 15.04.2026
Трамп ва Лев XIV баҳси. Воқеалар занжири
15:17 / 15.04.2026