Истанбулда бошланган Туркий кенгаш медиа форумида ўзбек халқига тил байрами муносабати билан табрик йўлланди
Бугун, 22 октябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг «Олис ўтмиш, кучли келажак» номли медиа форуми бошланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, форумда Озарбойжон, Шимолий Кипр, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Можаристон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 500 дан ортиқ ахборот соҳаси расмийлари, тилшунос олимлар, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.
Ушбу форум кенгашнинг медиа соҳасига бағишланиб ўтказилаётган илк халқаро анжумани ҳисобланади. 24 октябрга қадар давом этадиган форумда видео-конференц-алоқа билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Шимолий Кипр президенти, Озарбойжон президенти ёрдамчиси ҳам нутқ сўзлайди.
Тадбир бошида Туркия президенти администрация ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи ўзбек халқини давлат тили куни муносабати билан табриклади. Форум давом этмоқда.
Асосий мақсади - туркий давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўлган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) 2009 йил октябрь ойида ташкил этилган.
Туркий кенгашга Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон киради. 2019 йилнинг кузида Ўзбекистон ҳам уларга қўшилди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский оиласи 2024 йилда қанча даромад кўргани очиқланди
Жаҳон | 16:57
-
Марин Ле Пен 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 16:48
-
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ
Жаҳон | 16:35
-
«Руслар бир томон, рус бўлмаганлар — бошқа томонга». Москвадаги фитнес-клубда чақирув ёшидагилар қуршаб олинди
Жаҳон | 16:21
Мавзуга оид

16:10 / 11.11.2022
Фото: Самарқандда биринчи хонимлар учун кўргазма ташкил этилди

15:40 / 11.11.2022
Тилни ҳурмат қилмаган ўзимиз – Туркий давлатлар ташкилотидаги брифингда нутқ рус тилига таржима қилиб узатилди

11:13 / 11.11.2022
Бердимуҳамедов: “Махтумқулининг 300 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ишонаманки, Туркий ташкилот аъзолари бунда фаол иштирок этади”

11:10 / 11.11.2022