Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бердимуҳамедов: “Махтумқулининг 300 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ишонаманки, Туркий ташкилот аъзолари бунда фаол иштирок этади”
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатувчи сифатида Самарқандга келди ва саммитда нутқ сўзлади.
“Менинг назаримда Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари жиддий муҳокама қилиши керак бўлган масала энергетика масаласидир. Туркманистон бу борада фаол ҳамкорликка тайёр.
Шу билан бирга, маданий алоқаларни ҳам ривожлантиришимиз лозим.
Кейинги йилда буюк туркман шоири Махтумқулининг 300 йиллигини кенг нишонлаймиз, ишонаманки, Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари бунда фаол иштирок этади” – деди Гурбангули Бердимуҳамедов ўз нутқида.
Мавзуга оид
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
21:33 / 22.08.2025