Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Самарқандда биринчи хонимлар учун кўргазма ташкил этилди
Самарқандда ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этиш учун келган айрим давлат раҳбарлари Ўзбекистонга ўз рафиқалари билан ташриф буюришган. Уларга миллий санъатимиз ва ҳунармандчилигимизнинг намуналари намойиш этилди.
Жумладан, Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған, Озарбойжон Республикаси президенти рафиқаси, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳамда Венгрия бош вазирининг рафиқаси Анико Левайни Ўзбекистон президентининг рафиқаси, биринчи хоним Зироатхон Мирзиёева кутиб олди.
Уларга миллий санъатимиз ва ҳунармандчилигимизнинг намуналари намойиш этилди.
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ўз Телеграм-каналида тадбирлар меҳмонларда катта таассурот қолдираётгани ва уларни ҳайратлантираётганини ёзди:
«Кеча биз Самарқанд саммитининг муҳтарам меҳмонлари — Эмине Эрдўған, Меҳрибон Алиева ва Анико Левайни хурсандчилик билан кутиб олдик. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун махсус «Ўзбекистон ранглари» кўргазмаси ташкил этилди. Экспозиция меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва ҳайратлантирди».
Мавзуга оид
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026