Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев: “Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларини Қорабоғдаги озод этилган ҳудудга таклиф этаман”
Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам нутқ сўзлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Биз келгуси йилда Қорабоғдаги ғалабамизнинг икки йиллигини нишонлаймиз. Ўтган давр мобайнида Туркия президенти Эрдўған жаноблари уч марта озод этилган ҳудудларда бўлди. Фурсатдан фойдаланиб мен Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларини Қорабоғдаги озод этилган ҳудудга таклиф этаман.
Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Фузулий вилоятида мактаб биноси қуриш ташаббуси ва Қозоғистон президенти жаноб Қосим-Жўмард Тўқаевга маданият маркази қурилиши учун миннатдорлик билдираман.
Хабарингиз бор, биз Арманистон томонидан амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларни бартараф этиб келмоқдамиз. Биз халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўз ҳудудимизни ҳимоя қиляпмиз. Арманистон томони ҳам халқаро суверенитетимизни тан олиши Қорабоғ муаммоси тарихда қолганини англатади”, – дея Озарбойжон президенти сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:18 / 19.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев стратегик шерикликни муҳокама қилди
19:49 / 05.03.2026
Алиев Нахичивон аэропортига дрон зарбасини теракт деб атади
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
14:08 / 11.02.2026