Ўзбекистонликлар Кореяга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга юборилади
Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, Корея томони ўзбекистонлик ишчилар учун “ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёр”, фақат бунинг учун ўзбекистонлик ишчилар Кореянинг меҳнат қонунчилигини бузмаслиги, нолегал фаолиятга ўтмаслиги, ўз иш жойларини асоссиз ташлаб кетмаслиги керак.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея адлия вазири Пак Сон Же билан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сеулда бўлиб ўтган учрашувда, дастлаб икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари хусусида сўз борди. Меҳнат муносабатларига оид мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.
Олиб борилган музокаралар натижасида эндиликда юртдошлар Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларда меҳнат қилиши мумкин бўлади. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, агротехнологиялар бўйича ишлаб, малакасини оширади, бу орқали айни йўналишдаги билим ва кўникмаларини бойитиб, мамлакатга катта тажриба билан қайтиши мумкин.
Бундан ташқари, профессионал касб-ҳунарга эга бўлган ўғил-қизларнинг ҳам Кореяда ишлаш имкониятлари пайдо бўлмоқда. Ушбу йўналишда, яъни маълум бир касб-ҳунарга эга бўлган, қўлида дипломи бор мутахассислар кўп. Эндиликда улар ҳам ўз соҳасидан келиб чиқиб Кореяда фаолият олиб бориши йўлга қўйилади.
Агарда ўзбекистонлик ишчилар Кореянинг меҳнат қонунчилигини бузмаса, нолегал фаолиятга ўтмаса, ўз иш жойларини асоссиз ташлаб кетмаса, Корея томони ҳамюртлар учун ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
13:27 / 21.11.2024
Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
15:39 / 19.11.2024