Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МТТ раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби маълум бўлди
Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади
Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, аттестация мажбурийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш, холислик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ташкил этилади.
Аттестациядан ўтувчилар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Аттестациядан ўтувчининг ёзма аризасига биноан аттестациядан ўтувчи навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Аттестациядан ўтувчини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш олдинги аттестацияга нисбатан камида икки йилдан кейин амалга оширилиши мумкин.
Аттестациядан қуйидагилар ўтказилади:
мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари;
мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирларининг ўринбосарлари;
умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари;
қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари.
Аттестациядан қуйидагилар ўтказилмайди:
ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;
меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;
ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги аёллар;
аттестациядан ўтувчининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.
Аттестацияни ўтказишдан мақсад аттестациядан ўтувчилар фаолиятининг таълим соҳасига қўйилаётган замонавий талабларга, ўз лавозимига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ва касбий маҳорати даражасини аниқлаш ҳамда мактабгача таълим тизимида бошқарув ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантиришдан иборат.
Аттестацияни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим тизимида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш;
мактабгача таълимни бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда бошқарув ходимлари масъулиятини ошириш;
мактабгача таълимни бошқарув органлари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар лавозимларига муносиб ходимларни танлаб олиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг потенциал имкониятларидан самарали фойдаланиш.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари аттестациядан ўтувчилар рўйхатини шакллантирадилар ҳамда аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Таълим инспекцияси томонидан ҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Аттестация ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ва мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳар йили сентябрь – ноябрь ойларида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, аттестациядан ўтказиш жадвали ва саволнома юборилади.
Аттестация жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аттестациядан ўтувчиларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлари таъминланиши назорат қилинади.
Аттестация жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аттестация комиссиялари иш натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Аттестациядан ўтувчиларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:21 / 20.11.2025
Наманганда таълим тизими мансабдорлари ташкил этган «бункер» фош этилди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
22:40 / 27.09.2025