Давстатқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди

Фото: Advantour
Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 30 июль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 28 000 сўмдан 55 000 сўмгача (кг)
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28000 сўм кузатилди. Мол гўштини максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 55000 сўм кузатилди.
Қўй гўшти 32 000 сўмдан 58 000 сўмгача (кг)
Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 32000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 58000 сўмдан кузатилди.
Картошка 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Картошка маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Фарғона шаҳарининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5000 сўм кузатилди.
Пиёз 500 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 500 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 3500 сўм кузатилди.
Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди.
Тухум 2 000 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 2000 сўм кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 9000 сўм кузатилди.
Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳрининг марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 18000 сўм кузатилди.
Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 12 500 сўмгача (1 л.)
Ўсимлик ёғиб маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 8000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Темир йўл деҳқон бозори» ҳамда «Дамариқ деҳқон бозори» да 12500 сўмдан кузатилди
Шакар 4 800 сўмдан 5 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да 4800 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 5500 сўмдан кузатилди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Жаҳон | 18:30
-
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Жаҳон | 17:47
-
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Жаҳон | 17:22
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025
Ер аҳолиси тахмин қилинганидан бир неча миллиард кўпроқ бўлиши мумкин – тадқиқот

13:30 / 24.03.2025