10:43 / 23.04.2019
51399

Интрига тугади. Назарбоев Тоқаевни президентликка номзод сифатида илгари сурди

Фото: Владислав Воднев / РИА Новости

Nur Otan партияси раиси Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда

"Янги раҳбариятга халқнинг юксак ишончи бўлади. Партия раиси сифатида Қосим-Жомарт Тоқаев номзодини кўриб чиқиш учун таклиф этаман. Сенат раиси сифатида у парламентаризм тараққиётига катта ҳисса қўшди. У ўтган йиллар давомида менинг содиқ тарафдорим бўлиб келди", - деди Нурсултон Назарбоев Nur Otan’нинг навбатдан ташқари XIX қурултойида.

Қурултойда барча даражадаги депутатлар, сиёсий кенгаш аъзолари, партия фахрийлари, минтақавий филиаллар, бирламчи партия ташкилотлари вакиллари ва “Жас Отан” ёшлар қаноти фаоллари иштирок этмоқда.

Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг амалдаги президенти саналади. Апрель ойи бошларида давлат раҳбари 9 июнь куни мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилди. 

Top