Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавирусдан соғайганларда қайталаниш ҳолатлари сони ортмоқда
Жанубий Кореяда коронавирусдан соғайгани билинган 160дан ортиқ кишида вирус такрор аниқланган. Шу билан бирга, бу беморлардан вируснинг юқиш эҳтимоли пастлиги айтилмоқда.
Фото: REUTERS
Жанубий Кореянинг Касалликларга қарши кураш ва олдини олиш маркази директори Jeong Eun-kyeong’нинг маълум қилишича, такрорий текширилган камида 163 кишида шифохоналардан жавоб берилгач, вирус аниқланган. Улар мамлакат узра даволанган 7 829 кишининг 2 фоизини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Foxnews.
Унинг айтишича, беморлар ўртача 13,5 кун шифохонада бўлиб жавоб берилган. Шунинг баробарида, уларнинг ҳеч бирида жиддий ҳолат кузатилмаган, 61 нафарида енгил аломатлар кузатилган. Расмийлар, шунингдек, қайталаган беморлар билан мулоқотда бўлган 300га яқин кишини текширганида, коронавирус аниқланмаганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
21:21 / 26.12.2025