Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёда инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар сони яна биттага кўпаяди
Фото: wallpaper.feodosia.net
Осиёда инглиз тилида сўзлашувчи яна бир мамлакат бўлади. Тайвань 2019 йилда инглиз тилини расмий тилга айлантиради. Бу ҳақда Тайван бош вазири Уильям Лай маълум қилди, деб ёзмоқда Hong Kong FP.
Унинг сўзларига кўра, янгилик тайванликлар орасида инглиз тилида сўзлашиш даражасини ошириши ва уларга чет элда ишлаш имкониятини кенгайтириши керак. Дастур бутун мамлакат бўйлаб икки тилли мактаблар ташкил этишни назарда тутади, бунда инглиз тили биринчи синфдан ўқитилади.
Ташаббус Тайванни кўп тилли давлатга айлантиради, дея маълум қилди Лай. Нашрнинг таъкидлашича, оролда Хитой (аҳолининг 83,5 фоизи уйда шу тилда гаплашади), Тайвань (81.9 фоиз), хакка диалектида (6,6 фоиз), ва бошқа австронезия тилларида гаплашишади.
2017 йилда Тайванда маҳаллий тилларнинг ривожланиши тўғрисидаги қонун қабул қилинган, унга биноан аборигенлар тили расмий ҳисобланади.
Тайвань - де-факто алоҳида давлат, де-юре - Хитой Халқ Республикасининг провинцияларидан бири. Ажралиш 1949 йилда юз берган, ўшанда коммунистлар фуқаролик уруши тугаганидан сўнг Хитой Халқ Республикасини Пекиндаги пойтахт билан ташкил этишган, мағлуб бўлган гоминданлар оролга қочиб, у ерда Тайвандаги Хитой Республикасига асос солишган. Тайбэй «ягона ва бўлинмас Хитой» тамойилини тан олмайди ҳамда Хитойдан мустақилликни талаб қилмоқда.