Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2026 йилдан йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади
СИ инфратузилмасига 100 млн доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар учун Қорақалпоғистонда электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади (ҳозирда юридик шахслар учун — 8,3 цент). 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда олис ҳудудлар учун сунъий йўлдош интернет операторлари ишга тушади, деди президент.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда сунъий интеллект инфратузилмасига 100 млн доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга имтиёзлар берилади. Бу ҳақда 21 октябр куни ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
«Бир нарсани тушуниш керак: тармоқ ва ҳудудларда сунъий интеллект инфратузилмасига ошиб бораётган талабни фақат давлат ҳисобидан қоплаб бўлмайди», – деди президент.
Бугун старт берилган IT-Парк лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Саудиянинг Data Volt компанияси билан 150 миллион доллар ҳисобига 12 мегаваттли дата-марказ ишга туширилади.
Кейинги босқичда яна 3 миллиард доллар сармоя ҳисобига қувватлар 500 мегаваттга олиб чиқилади.
Президент йиғилишда инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратиб, замонавий супер компютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлигини қайд этди.
Бундай марказлар харажатининг 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани учун инвесторлар жозибадор электр тарифлари масаласини кўтарган.
Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистондан бошланиши белгиланди. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади, IT-парк имтиёзлари татбиқ этилади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.
«Бу соҳада катта сакраш қилиш билан бирга, Қорақалпоғистон иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади», – деди давлат раҳбари.
Бундан ташқари, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун кейинги йилдан йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди. Улар 5 йилга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Маълумот учун, 2024 йил август ойида Қозоғистон Илон Маскнинг SpaceX компаниясидан Starlink сунъий йўлдош интернетини ишга туширган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлганди. 2025 йил октябрида Тожикистон алоқа хизмати Starlink билан худди шундай шартнома тузди, тизим Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда 2025–2026 йилларда ишга туширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
15:20 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар: ТОП-10 давлат рўйхати
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
20:44 / 11.12.2025