Хитойнинг Xiaomi коропрацияси сунъий интеллект асосидаги янги Mi Chat ассистентини ишлаб чиқди, деб хабар берди ITHome нашри.
Инсайдерларнинг сўзларига кўра, янги нейротармоқ компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги имкониятлари ўсаётганини намойиш этади.
Mi Chat ассистенти Xiaomi гаджет ва сервисларида пайдо бўлади. У (LLM) MiMo-7B-RL тил модели асосида ишлайди.
Манбалар Mi Chat ассистентини “ChatGPT қотили” деб атамоқда. Уларнинг изоҳ беришича, у синовларда рақобатчи моделларни ортда қолдирган.
Mi Chat тақдимоти Xiaomi 2025 Human Car Home Ecosystem Partner Conference анжуманида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Анжуман 17 декабр куни ўтказилиши режалаштирилган.















