Жаҳон | 16:40 / 22.03.2016
3651
2 дақиқада ўқилади

Бельгия бош вазири теракт муносабати билан чиқиш қилди

Бельгия бош вазири Шарль Мишель мамлакат пойтахти Брюссель шаҳрида содир этилган терактлар муносабати билан расмий чиқиш қилди. Бу ҳақда RTBF хабар тарқатган.

Бош вазир Брюсселда 2та йирик теракт содир этилганини тасдиқлган: аэропорт ва метрода. Бундан ташқари у мамлакатда террористик таҳдиднинг энг юқори даражаси юзага келганини эълон қилган.

Шарль Мишелнинг сўзларига кўра, портлашлардан бири террорчи ҳудкуш томонидан содир этилган. Бельгия ҳукумати теракт қурбонларининг аниқ миқдори ҳақида маълумот келтирмаган.

У федерал прокурор билан биргаликда уюштирилган матбуот анжумани чоғида анчадан бери қўрқув билан кутилаётган воқеа содир бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

"Биз қўрқув билан кутаётган иш содир бўлди. Бизнинг мамлакатимиз қўрқоқлик ва шафқатсизлик билан уюштирилган терактдан азият чекди", дейди бош вазир.

Бундан олдинроқ, ОАВда давомли портлашлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 28 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид