Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшиқчини ўз концертида илон чақиб ўлдирди
Индонезиялик қўшиқчи Ирма Булени концерт пайтида илон чақиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Mashable хабар берди.
29 ёшли Буле дангдут жанрида ижро қилувчи қўшиқчи сифатида машҳур. Ўз шоуларида у бир неча бор илонлар, жумладан, шоҳ илон (кобра), бўғма илон (питон) ва бошқа заҳарли илонлар билан иштирок этган.
Қўшиқчи Жанубий Ява провинцияларидан бирида концерт бераётган чоғида бехосдан кобранинг думини босиб олган.
Ижрочи заҳарга қарши воситадан бош тортди ва концертини давом этирди. Бироқ 45 дақиқадан сўнг унинг аҳволи ёмонлашди. Уни касалхонага олиб кетишди, бироқ шифокорлар унга ёрдам бера олмади.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
00:50 / 08.02.2026