Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саутҳемптон»дан 4 гол ўтказган «Манчестер Сити» АПЛнинг 4-ўрнида қолди
АПЛнинг 36-турида «Саутҳемптон» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 28-дақиқасидаёқ «авлиёлар» (Мезбон жамоа лақаби - таҳририят) меҳмонлар дарвозасига 2та гол уриб улгурди. Шейн Лонг ва Садио Маненинг аниқ зарбалари мезбонларнинг устунлигини таъминлади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонларнинг ёш ҳужумчиси Келечи Ихеаначо битта жавоб голини урди.
Лекин иккинчи бўлимда Мане яна 2 гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди. Ихеначо эса яна бир гол уриб,«шаҳарликлар»ни 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Саутҳемптон» жамоаси эндиликда 57 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-поғонага кўтарилди ва Европа Лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. ЕЧЛнинг ярим финалида «Реал»га қарши жавоб ўйини туфайли таркибда ротациялара амалга оширган «Манчестер Сити» эса 64 очко билан тўртинчи ўринда қолмоқда.

Англия - Премьер-лига. 36-тур
Саутҳемптон (Саутҳемптон) – Манчестер Сити (Манчестер) – 4:2
Голлар: Лонг, 25 (1:0); Мане, 28 (2:0); Ихеаначо, 44 (2:1); Мане, 57 (3:1); Мане, 68 (4:1); Ихеаначо, 78 (4:2).
Саутҳемптон – Форстер, Мартина, Фонте, ван Дейк, Бертран, Ваньяма, Класи (Ромеу, 59), Мане, Дэвис (Уорд-Проуз, 73), Тадич (Родригес, 87), Лонг.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Отаменди, Мангаля, Коларов, Насри, Фернандиньо (Демичелис, 60), Делф (Навас, 64), Стерлинг, Ихеаначо, Бони.
Огоҳлантиришлар: Класи, 30; Тадич, 54 – Фернандиньо, 20.
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025