10:06 / 02.05.2016
14650

БМТ апрель ойида Ироқдаги терактлар туфайли қурбон бўлганлар сонини маълум қилди

Ироқда тўхтамаётган зўравонлик оқибатида апрель ойида 741 киши ҳалок бўлди, 1374 киши жабрланди. Бу ҳақда 1 майда БМТнинг Ироққа кўмак кўрсатиш бўйича миссияси ҳисоботида айтилди.

"2016 йил апрелда Ироқда терактлар, қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар оқибатида умумий ҳисобда 741 ироқлик ҳалок бўлди, яна 1374 нафари жароҳатланди. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 410 кишини (жумладан 11 нафар федерал полиция, махсус қўриқлаш хизмати, "Ас-Саҳво" сунний лашкарлари, ўт ўчириш хизмати ходимлари) ташкил қилади, 973 киши жабрланди", дейилмоқда хабарда. "Шунингдек, Ироқ хавфсизлик кучларининг 331 нафар ходими (жумладан, "пешмерг" курд ҳукуматпараст тузилмалари, Ироқ армиясига рўйхушлик қилувчи махсус хизмат ва милиция ходимлари) ҳалок бўлди, 401 нафари яраланди", дейилмоқда ҳисоботда.   

"Қон тўкилиши ва айниқса ҳужумлар ва қуролли тўқнашувлар оқибатида юқори ҳақ тўлаётган тинч аҳоли ўртасида кимнингдир ҳаёти тугашини кўриш оғирдир", деб айтди миссия бошлиғи Ян Кубиш.

Март ойида эса 1119 нафар ироқлик ҳалок бўлган, 1561 нафари яраланганди.

Ироқнинг деярли учдан бир қисми икки йилдан бери ИШИД жангарилари назоратида қолмоқда. Халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги ва жумладан 2015 йил декабрида Рамадининг озод этилиши каби фронтлардаги баъзи муваффақиятларга қарамасдан, Ироқ ҳукумати вазиятни ўзгартириб, террорчиларни тўлиқ йўқ қила олмаяпти.

Top