Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда нефть фаввораси отилди
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида нефть конларидан бирида хомашё отилиб чиқиши оқибатида ўзига хос нефть фонтанини кузатиш имкони пайдо бўлди. Ушбу ҳодиса акс этган видеолавҳалар интернет тармоғида пайдо бўлди.
Уни YouTube сайтининг Бека Казах каналида кўриш мумкин. Роликка қолдирилган изоҳда айтилишича, воқеа Жанаозен шаҳри яқинидаги нефть конида юз берган.
Авария вақтида фаввора баландлиги 10-12 метрларга етган. Хабарларга кўра, ҳалокат жойида "КЕЗБИ" ташкилоти ишчилари фаолият кўрсатаётган бўлган.
Ҳозирча, ҳодиса қамрови ва нефть оққан майдон хусусида маълумотлар мавжуд эмас.
Мавзуга оид
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
23:30 / 07.11.2025
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
17:44 / 02.10.2025