Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳарбийлари ИШИДнинг Суриядаги 30дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
Туркия армияси томонидан берилган артиллерия зарбалари натижасида Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларидан 34 нафари ўлдирилган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, туркиялик ҳарбийлар ИШИД томонидан Туркиянинг Сурия билан чегарадаги Килис шаҳрига ракеталар учиришига жавобан ҳужумга ўтган.
Туркия берган зарбалар натижасида ИШИДнинг 6та транспорт воситаси ҳамда 6та ўт очиш позицияси йўқ қилинган.
Бундан олдинроқ, Туркиянинг Килис шаҳрига ИШИД жангарилари томонидан ракеталар учирилиши одатий ҳолга айлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025