Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai компанияси рулдаги сенсор клавишларни патентлади
Hyundai компанияси АҚШда рул бошқаруви учун шахсий сенсор клавишлар вариантини патентлади. Корея русумидаги рул қўлқопларда босилганда ҳам сеза олади, шунингдек рулда кичик дисплейнинг ўрнатилишини кўзда тутади.
Hyundai рул учун сенсор клавишлар версиясини Кореяда 2014 йилда патентлаган. Қурилма иккита тачпад, дисплей, бошқарув блоки ва эслаб қолувчи қурилмадан иборат. Ўзига хос хусусиятларидан бири аниқ бўлмаган босишларни аниқлаштирувчи махсус фильтрнинг борлигидадир.
Бундай технология янги авлод Mercedes-Benz E-Class, Toyota Prius ва Honda Civic автомобилларида қўлланилган. Сенсор клавишлар рулда шундай жойлаштирилганки, ҳайдовчи уларни бош бармоқ билан бемалол боса олади. Улар мультимедиа тизимини тепа-пастга босиш имконини беради.
2016 йилнинг мартида Hyundai компанияси АҚШда машиналар учун янги эшик турини патентлади. У орқа эшикнинг икки хил турини ўзида мужассам этган.
2015 йилнинг мартида эса компания автомобил эгаси рул бошқараётган пайтда телефонни ўчириб қўювчи ва қатор функцияларини чегараловчи технологияни патентлаган. Мазкур тизим ҳайдовчини чалғитмасдан, йўл ҳаракатларидаги хавфсизлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:15 / 02.02.2026
Hyundai Россиядаги заводни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади
14:31 / 12.09.2025
Hyundai’нинг Америкадаги заводи очилиши рейдни деб 2 ойга кечикадиган бўлди
17:22 / 06.09.2025
Америкадаги Hyundai заводида миграцион операция: 500 га яқин киши қўлга олинди, Сеул Вашингтонни огоҳлантирди
22:59 / 09.01.2025