Жаҳон | 18:18 / 04.05.2016
26686
1 дақиқада ўқилади

Россия ҲҲКнинг Суриядаги барча Су-25 самолётлари олиб чиқиб кетилди

Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Сурия ҳудудидан мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли барча Су-25 русумли самолётлар олиб чиқиб кетилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари, генерал-майор Игор Конашенковга асосланиб РИА Новости хабар тарқатган.

"Биз Хмеймим авиабазасидан самолётларни олиб кетиш маросимини ўтказдик. Бугун бомбардимончи самолётлар, штурмовиклар ҳамда Су-25 самолётлари ортга қайтарилди. Энди Сурияда Су-25 самолёти қолмади", деган у.

Унинг аниқлик киритишича, бу сафар авиабазадан 30дан ортиқ учиш қурилмаси ҳамда каттагина шахсий таркиб олиб кетилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид