20:11 / 04.05.2016
4107

Техасда номаълум шахс мактаб олдида ўт очиб 2 кишини ўлдирди

АҚШнинг Техас штати, Кейти шаҳридаги икки мактаб рўпарасида номаълум шахс ўточар қуролдан ўқ узиб отишма келтириб чиқарди. Бу ҳақда NBC хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса туфайли 2 киши ҳалок бўлган.

Гувоҳлар узлуксиз ўт очилгани ҳақида айтишган. Ҳозирча бу ҳодиса туфайли неча киши жароҳатлангани ҳақида маълумот йўқ.

Айни вақтда ўт очган шахсни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Top