Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон 66-ўринда қолди
Бугун, 5 май куни ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. Аввалги ва бу галги рейтинглар оралиғида терма жамоалар расмий ва ўртоқлик ўйинлари ўтказмагани боис, жадвалда деярли ўзгариш бўлмаган.
Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон 66-ўринни банд этиб турибди. Терма жамоа ҳисобидаги очколар сони ҳам ўзгармаган — 549 балл. Жамоа ҳамон Осиёнинг олтинчи жамоаси бўлиб турибди.
Осиё жамоалари орасида Жанубий Корея термаси 2 поғона кўтарилди ва 54-ўринни банд этди. ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган бошқа терма жамоалар қуйидаги ўринларни банд этиб турибди: Эрон — 42-ўрин (ўзгармаган), Хитой — 81, Қатар — 83, Сурия — 110.
Рейтингнинг юқори қисмида ҳам ўзгариш йўқ. Аргентина жаҳоннинг биринчи рақамли терма жамоаси бўлиб турган бўлса, Бельгия ва Чили иккинчи ва учинчи ўринларни банд этган. Кейинги поғоналарни Колумбия, Германия, Испания, Бразилия, Португалия, Уругвай, Англия терма жамоалари эгаллаб турибди.
Рейтинг жадвалининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
18:38 / 29.04.2026
ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчиларига тўланадиган мукофотларни оширди
08:38 / 22.04.2026
Энг кўп сотилган видеоўйинлар рейтинги эълон қилинди
08:04 / 17.04.2026