22:18 / 08.05.2016
38040

Қозоғистон президенти Москвага етиб келди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 9 май байрамида иштирок этиш учун Москвага етиб келди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Нурсултон Назарбоев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага етиб келди", дейилмоқда хабарда. 

Қозоғистон президенти Москвага ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирган.

Top