Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Россия ва Британияда даромадга энг паст солиқлар ўрнатилган
Россия ва Буюк Британия компанияларга дунёнинг етакчи иқтисодиётлари орасида энг паст корпоратив солиқ (компанияларнинг даромадларидан олинадиган солиқ) ставкалари тақдим қилмоқда.
Бундай маълумотлар аудитор ва консалтинг фирмалари тармоғи UHY томонидан амалга оширилган тадқиқотда келтирилган, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Компания солиққа тортилувчи 1 млн долларлик даромадга қўйилган солиқ ставкаларини таҳлил қилиб чиқди. Маълумотларга кўра, Россиядаги компаниялар даромаддан 20 фоизлик солиқ тўлайди, Буюк Британияда эса бу солиқ 21 фоизни ташкил қилади.
Бу орада "катта еттилик" давлатларидаги корпоратив солиқ кўрсаткичи 32 фоизни, UHY тақиқотига киритилган 31 та давлатда эса ўртача 27 фоизни ташкил қилади.
Аввалроқ Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн корпоратив солиқни мамлакатдаги "энг барбод қилувчи ва унумсиз солиқлардан бири" деб атаганди ҳамда бу солиқни 2020 йилгача 17 фоизгача туширишни режалаштираётганини эълон қилганди. Вазир Британиядаги солиқ ставкаларини дунёдаги энг кичик ставкаларга айлаштиришга интилишини таъкидлаб ўтганди.
Охирги икки йилда 6 та давлат корпоратив солиқларни туширди ва фақат 2 давлат – Исроил ва Ҳиндистонгина уни оширган.
Мавзуга оид
11:57 / 04.05.2026
Ўзбекистонликларнинг қуёш электр энергиясини сотишдан олган даромади 9 баробарга ошди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
16:45 / 13.03.2026