Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг қуёш электр энергиясини сотишдан олган даромади 9 баробарга ошди
Жорий йилнинг I чорагида 45,2 минг нафар жисмоний шахс қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиб, 73,9 млрд сўмдан ортиқ даромад олди. Ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда, субсидия олувчилар сони 3,5 баробарга, тўланган маблағ ҳажми эса 9 баробарга ошган.
2026 йилнинг январ-март ойларида аҳоли ўз хонадонларида ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиб, 73,9 млрд сўмдан ортиқ даромад олди, дея хабар беради Солиқ қўмитаси.
Қайд этилишича, 45,2 минг нафар жисмоний шахс «Қуёшли хонадон» дастури доирасида субсидия имкониятидан фойдаланган.

Ҳудудлар кесимида энг катта субсидия ҳажми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган — 16,5 млрд сўм. Кейинги ўринларда Хоразм вилояти (13,3 млрд сўм) ва Қашқадарё вилояти (9,1 млрд сўм) қайд этилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 7,6 млрд сўм, Навоий вилоятида 5,9 млрд сўм, Самарқанд вилоятида эса 3,9 млрд сўм субсидия тўланган.
Маълумот учун, 2025 йилнинг дастлабки 3 ойида 12 минг 746 нафар фуқаро 8 млрд 147 млн сўм субсидия олганди. Бир йил ичида субсидия олувчилар сони қарийб 3,5 баробарга, тўланган маблағ ҳажми эса 9 баробарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. Субсидияни «Солиқ» мобил иловаси «Кешбэк ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:21 / 03.06.2026