Жаҳон | 18:14 / 09.05.2016
23131
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги парад вақтида С-400 намойиш этилди

Қайд этилишича, дунёда жанговар хусусиятларига кўра С-400 «Триумф» имкониятларига тенг келадиган қурол мавжуд эмас.

Ҳарбий парад вақтида колоннани Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг яхши танк ҳисобланган Т-34 русумли техника бошқариб борди. Шунингдек, парадда «Арматa» Т-14 танки кўрсатилди.

Шундан кейин Қизил майдон ҳудудида «Искандер» тезкор-тактик ракета мажмуаси, «Тор-М2У» ва «Бук-М2» зенит-ракета мажмуаси ҳамда «Панцирь-С» зенит ракета-тўп мажмуаси бирин-кетин пайдо бўлди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан уюштирилган парад бу йил 10 минг ҳарбий, 135та ҳарбий машина, 71та учиш қурилмалари иштирокида ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид