Жаҳон | 21:09 / 11.05.2016
21066
2 дақиқада ўқилади

Deutsche Welle: Эрдўғанга ҳаммасини очиқчасига айтиш вақти келди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзини товламачи ва иғвогар сифатида кўрсатди ва Европага унинг тизгинида юришни тўхтатиш вақти келди, деб ёзди Deutsche Welle нашри шарҳловчиси Барбара Везель.

"5 минути кам диктаторга у ҳақда ўйлаётган барча фикрларимизни айтиш вақти келди. Баланд овозда, аниқ ва жилоларсиз", деб айтди шарҳловчи.

Унинг фикрича, Эрдўғанга "бошидан" Европа Иттифоқини шантаж қилишга имкон берган Брюссель ва Анқара ўртасидаги келишувни барбод бўлган деб айтиш мумкин.

Шарҳловчининг айтишича, Эрдўған қишдаёқ қочқинларга чегараларни очиш билан "сурбетларча" Европага таҳдид қилган. Унинг айтишича, ўшандаёқ унинг миясида нималар юз бераётгани аниқ бўлган.

"У қўлларида сиёсий босим дастаклари бор деб ишонади ва бундан ҳеч қандай андишасиз фойдаланади", деб ёзмоқда Везель ва Эрдўған ўзининг асл мақсадларини ҳаттоки яширишга ҳам уринмаётганини айтмоқда.

Журналист Эрдўған эҳтимол европаликлар "ўз қадриятларини қачонгача арзон нархда сотишга тайёр эканликларини" аниқлаш мақсадида уларнинг сабрини синашда давом этмоқда, деб таъкидламоқда.

Туркия президенти каби одамлар билан сиёсий битимлар тузиб бўлмайди, деб айтмоқда Везель. Унинг фикрича, Германия канцлери Ангела Меркель Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлуга ишонганди, бироқ Эрдўған уни истеъфога кетишга мажбур қилгандан кейин Меркель "керакли одамга ишонч билдирмаганини" англаган. 

Везелнинг фикрича, Европа Эрдўған билан муносабатларда "стоп-кранни тортиши керак". Туркия учун ҳеч қандай визасиз тартиб ҳақида умуман гап бўлиши мумкин эмас, чунки Туркия визаларнинг бекор қилиниши учун шартларни аниқ бажармаслигини исботлади.

Журналистнинг қўшимча қилишича, Брюссель Анқара билан қочқинлар борасида битим тузишдан воз кечишига ва миграция инқирозини ҳал қилишнинг ўз йўлларини топишига тўғри келади.

Мавзуга оид