Жаҳон | 19:25 / 13.05.2016
16100
2 дақиқада ўқилади

Путин: Россия қуролланиш пойгасига қўшилмайди

Россия президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, унинг мамлакати қуролланиш пойгасига қўшилиш ўрнига ўз режаларига аниқ амал қилади, деб хабар қилади РИА «Новости».

"Ижис" тизимининг денгизда, аниқроғи, Ўрта ер денгизида жойлаштирилгани, Руминияда радиолокацион станциясининг жойланиши, бундан сўнгра Польша позицион ҳудудининг барпо этилиши, буларнинг бари халқаро хавфсизлик тизимини издан чиқарувчи ва янги қуролланиш пойгасини келтириб чиқарувчи омиллардир. Биз эса аввал ҳам айтганимиздек, бундай пойгаларга қўшилмаймиз, биз бир неча йиллар олдин ишлаб чиқилган армия ва флотимизни қайта қуроллантиришни молиялаш режасидан четга чиқмаган ҳолда аниқ ишлаймиз", — деб таъкидлаган президент.

Унинг қайд этишича, Россия ўз хавфсизлигига нисбатан пайдо бўладиган таҳдидлардан келиб чиқиб, режаларига тузатишлар киритиб бориши мумкин. 
Бундан аввал, Владимир Путин АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизими мажмуасининг Руминияга жойлаштирилиши муносабати билан афсусини билдирган эди.

Мавзуга оид