23:17 / 14.05.2016
15720

Қабристондаги тўполонни миграция хизматидан яширинганлар уюштирган

Москванинг Хован қабристонида оммавий муштлашувни марказий осиёлик ноқонуний муҳожирлар уюштирганлар. Улар яқин орадаги қурилишлардан қабристонга ўтиб, у ерда Федерал миграция хизмати рейдидан яширинишган, деб хабар бермоқда "Ритуал" унитар корхонасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

"14 май тушлик вақтида Хован қабристонига яқин орадаги қурилишлардан биридан муҳожирлар кириб борган. Қабристон қўриқчилари уларни ичкарига киритмай, ташқарига чиқариб юбораётганларида, муҳожирлар қаршилик кўрсатган, оқибатда бир қўриқчи жароҳат олган. Шундан кейин полиция наряди чақиртирилган", дейилмоқда хабарда. 

Хабарда айтилишича, ноқонуний муҳожирлар миграция хизмати рейдларидан қочиб, кўпинча қабристонга яшириниб оладилар. Улар бу ҳолатда жамоатчилик тартибини бузадилар ва қабристонга келганларга нисбатан ўзларини тажовузкорона тутадилар. 

Аввалроқ Москва соғлиқни сақлаш департаментида жанжал вақтида 3 киши ҳалок бўлгани, 23 киши шифохоналарга етазилгани маълум қилинганди. Жароҳатланганлардан 4 нафарининг аҳволи жуда оғир дея баҳоланмоқда.

Top