11:07 / 16.05.2016
8912

16 май: тарих саҳнасида...

16 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 136-куни.

Воқеалар:
1994 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Японияга расмий ташрифи бошланди.
2003 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга “Андрей Первозванной” фондининг “Диалог цвилизации” халқаро мукофоти топширилди. 
2006 йил. Иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Япония давлатлари ўртасида саккизинчи мажлис бошланди. 
1996 йил. “Ўзбекистон Республикаси ва Венесуэла Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида”ги Протокол имзоланди.

1703 йил. Санкт-Петербург шаҳрига асос солинди.

1929 йил. АҚШда биринчи “Оскар” мукофотлари топширилди.

2007 йил. 60- Халқаро Канн кинофестивали бошланди.

2009 йил. Москвада Евровидение тановининг финал босқичи бўлиб ўтди.
 
ТАВАЛЛУДЛАР:

1718 йил—италян математик-файласуфи, математика соҳасидаги биринчи профессор аёл Мария Агнези (Maria Gaetana Agnesi), 
1763 йил—француз кимёгари, хром ва бериллий моддаларини очган Луи Воклен (Louis Nicolas Vauquelin),
1831 йил—микрафон ихтирочиси Эдвард Хьюз (David Edward Hughes), 
1904 йил—атоқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби Боту,
1930 йил—Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, 
1963 йил—Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр Фатхулла Маъсудов,
1966 йил—америкалик қўшиқчи, Жексонлар сулоласи вакили Жанет Жексон.

Top