Light | 17:20 / 23.05.2016
94293
2 дақиқада ўқилади

«Умидвор қўл» фотосурати билан танилган жажжи чақалоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши

1999 йилда бу воқеа ҳақидаги таъсирли сурат бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Ультра товуш текшируви вақтида АҚШлик аёл умуртқа поғонасида нуқсонга эга чақалоқ туғиши маълум бўлади. Шифокорлар бу ташҳис чақалоқнинг ҳеч қачон юра ва ўтира олмаслигидан дарак беришини айтишган эди.

Жарроҳлар мураккаб операцияни амалга оширишга қарор қилишди: улар ҳали туғилишга улгурмаган чақалоқнинг умуртқа поғонасидаги нуқсонни она қорнидалигидаёқ бартараф этишга ва гўдакка яшаш учун имкон беришга ҳаракат қилишди. 

Жуда ҳам хавфли бўлган операция муваффақиятли тамомланди. Жарроҳлик амалиёти сўнгида тўсатдан жажжигина чақалоқ қўлчаси кесилган жойдан чиқиб қолади ва худди ёрдам беришини илтимос қилгандек, жарроҳнинг қўлини сиқиб қўяди. 

Бу таъсирли лаҳзалар операцияда иштирок этаётган фотосуратчининг суратларига муҳрланиб қолди. «Умидвор қўл» номини олган мазкур сурат бутун дунё бўйлаб машҳур бўлиб кетди. Нуқсонни бартараф этиш бўйича ўтказилган оперция муваффақиятли тамомланди. Сэмюэль Александер Армас 1999 йилнинг 2 декабрида дунёга келди.

Бу унинг 2012 йилда тушган сурати. 

Ҳозирда Сэмюэль 16 ёшда. Ўзининг умуртқаси билан боғлиқ бўлган баъзи камчиликларга қарамай, жарроҳларнинг ўз вақтида кўрсатган кўмаги туфайли уни бахтли инсон, деб ҳисоблаш мумкин. Сэмюэль спорт билан шуғулланиб келмоқда ва у баскетбол мусобақаларида иштирок этиб, ўзининг илк мукофотларини олишга ҳам улгурди.

Мавзуга оид