Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакерлар Google бош директори аккаунтига ҳужум қилишди
Хакерлар машҳурларнинг ишончли пароллар билан ҳимояланмаган аккаунтларига ҳужум қилишда давом этишмоқда. Уларнинг навбатдаги “ўлжа”си Google бош директори Сундар Пичаининг савол-жавоблар хизмати ҳисобланмиш Quora’даги аккаунти бўлди.
Пичаининг Quora’даги аккаунтига ҳужум қилган хакерлар жамоаси OurMine бундан олдин Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг Twitter ва Pinterest’даги аккаунтига ҳужум уюштиришган эди. Хакерларнинг тасдиқлашича, улар шунчаки машҳурлар аккаунтининг хавфсизлигини текшириб кўрмоқчи бўлишган. Мақсад - ҳақиқий ҳужумдан уларни огоҳлантириш. OurMine гуруҳининг айтишича, улар Пичаининг аккаунтига кириш йўлини Quora хизмати билан боғлиқ ҳолда топишган.
Пичаининг Quora’даги аккаунти унинг твиттеридаги саҳифаси билан боғлиқ бўлиб, хакерлар унда 508 000 фловер қолдиришнинг уддасидан чиқишган. Айни дамда уларнинг барчаси ўчириб ташланган.

Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026