14:22 / 27.06.2016
13702

Талабалар электрокар билан жаҳон рекорди ўрнатишди

Швейцария олий техника мактаби ва Люцерн табиий фанлар Университетининг 30 нафар швейцариялик талабаси соатига 100 км тезликка 1,513 сонияда эриша оладиган электроболид ишлаб чиқишди. Бу аввалги рекорддан салкам 20 лаҳзага, Tesla Ludicrous Speed вақтидан 1 сонияга тезроқдир, деб қайд этмоқда The Verge. 

Tesla Model S P90D электромобили Ludicrous Speed Upgradeдан фойдаланиб, 2,6 сонияда 100 км/с тезликка эриша олади. Бу, оммавий электрокарлар бозоридаги энг яхши кўрсаткичдир.

Машина, углерод толасидан ясалган бўлиб, унга ғилдиракларни алоҳида бошқара оладиган борт компьютери ўрнатилган. Бундан ташқари, унинг тўрттала ғилдираги етакчи бўлиши ҳам мумкин. 

Машина, 1981 йилдан бери ўтказиб келинадиган Formula Student (Formula SAE) мусобақалари учун ишлаб чиқилган. 

Top