Жаҳон | 09:10 / 30.06.2016
5597
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистонда ўтган парламент сайловида халқ партиясининг қўли баланд келди

Асосий мухолиф куч ҳисобланмиш Мўғулистон халқ партияси (МХП) республикада ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлди. МХП раҳбари Миеэгомбын Энхболднинг маълум қилишича, унинг партияси мамлакат парламенти – Буюк давлат хуралидаги 76 ўриндан 63 тасини эгаллаган.

"МХПдан номзодлар 76 та сайлов округидан 63 тасида муваффақиятга эришишди", - деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради МОНЦАМЭ ахборот агентлиги. "Биз сизнинг ишончингиз улкан масъулият эканлигини тушунамиз", - деб мурожаат қилди Энхболд сайловчиларга. "Партиямиз ишончингизни оқлайди, иқтисодий ўсишни қайта тиклашни кучайтиради ва ижтимоий фаравонликни дунё даражасига олиб чиқади", - деди у.

Ҳукмрон Мўғулистон Демократик партияси раҳбари Зандаахуугийн Энхболднинг маълум қилишича, у “халқ танловини ҳурмат қилади” ва МХПга омад тилайди.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистонда парламент сайловлари 29 июнда ўтказилган эди.

Мавзуга оид