Light | 14:45 / 30.06.2016
29810
3 дақиқада ўқилади

Рамазоннинг 5 хосияти

Фото: 500px

Рамазон ўзига хос покланиш ва маънавий ўсиш давридир. Муқаддас ойнинг инсон учун фойдали томонлари жуда кўп. Қуйида улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1. Интизом. Рамазон инсонда тартиб-интизом ва сабр-тоқат хислатларини тарбиялайди. Кишилар айнан муқаддас ой сабаб Яратганнинг ғазабини келтирадиган номақбул ишлардан ўзларини тийишади ва шу тариқа интизомни тарбиялашади. Ўз вақтида ифторлик қилиш, таровеҳ намозини ўқиш, Қуръон тиловат қилиш - буларнинг барчаси Рамазоннинг тартиб қоидаларидир. Кундузи ишлайдиганлар учун интизом янада муҳим, чунки улар ўз вақтини Рамазон қоидаларидан келиб чиқиш режалаштиришига тўғри келади. 

2. Итоат этиш. Рамазон – бу Оллоҳ ҳаётимиздаги мақсадга етишишимиз учун имкон берадиган муқаддас ой. Аллоҳ Унга итоат этишни буюради. Намоз ўқиш, рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш, дуо, Аллоҳни ёдга олиш ва бу ишларда собитликни намоён қилиш - бу ойдаги асосий мақсад ҳисобланади. 

3. Бирлик. Рамазонда мусулмонлар рўза тутаётган ҳамда муҳтож кишиларга таом улашишса, уларга қўшимча савоб ёзилади. Рамазонда - мусулмонларнинг бирлашув руҳи, кўпчилик бўлиб ифтор қилиш, таровеҳ намозлари ва жамоавий ибодатлар, умумий байрам шукуҳи - буларнинг барчасида мусулмонлар ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббат, бирдамлик ва хотиржамлик ўз ифодасини топади. 

4. Қуръонга муносабат. Рамазон - Қуръонга бағишланган ой, зеро айнан шу муқаддас ойда илоҳий ваҳий нозил бўлган. Шу боис Қуръон билан муносабатларни йўлга қўйиш керак - уни ўқиш, оятларининг мағзини чақиш. Бундан ташқари имкон доирасида муқаддас китобдаги сураларни ёдлашга ҳаракат қилиш лозим. 

5. Мужоҳада (инсоннинг ўз камчиликлари ва нафси билан кураши). Рамазон инсоннинг ўзи билан ўзи курашадиган ойдир. Бу диққатимиз буткул Аллоҳга қаратилган давр.  Тутадиган рўзаларимиз - У учун. Биз бу ойда Аллоҳ учун уйқу ва бошқа ҳузурлардан воз кечамиз. Зеро, барча қурбонликлар учун Яратган кўплаб мукофотлар ваъда қилган. 

Мавзуга оид