Қозоғистонда ёш ўсмир йигитлардан иборат фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзларини полиция ходими сифатида таништириб юрган фирибгарлар гуруҳини фош қилди. Бу ҳақда ички ишлар шаҳар департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Полиция маълумотига кўра, жиноий гуруҳ таркибига 1993, 1981, 1986 ва 1992 йилларда туғилган ёш йигитлар кирган. Дастлабки аниқлаштирувда жиноий гуруҳ ташкилотчиси Россиянинг 23 яшар фуқароси бўлган.
Текширувлар маълумотига кўра, гуруҳ аъзолари ўзларини гўё пулга ўта эҳтиёжи тушиб қолган қиммат йўлтанламас эгаларидек тутишади. Сўнгра фоизга қарз бериб турувчилар ёнига бориб, машиналарини қолдириб, эвазига йирик сумма миқдорида пул олишади. Олиб борилган текширувлар натижасида шу нарса аён бўлганки, гаровга қўйилган барча машиналар ўғирланган бўлиб чиққан.
Жиноий гуруҳ аъзоларидан бири текшириб кўрилганида унинг ёнидан қўл кишани, сохта полиция ходими гувоҳномаси ҳам топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фирибгарлар ўз жиноий ҳаракатларини жорий йилнинг май ойидан бошлашган. Айни дамда уларнинг айби исботланган.
Мавзуга оид
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
22:16 / 27.09.2024