Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Эрдўған Бемерман шеърини бутунлай тақиқлаш ниятида
Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған, немис сатириги Ян Бемерман, Германия телевидениеси орқали ўқиган шеъридан кўчирма келтиришни ёки уни ёдга олишни тўлиқ тақиқлаш ниятида, деб ёзмоқда Der Spiegel газетаси.
ГФРда Эрдўған манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Михаэль-Хубертус фон Шпренгер, Ҳамбург судига шу мазмундаги аризани топширган.
Шу йилнинг май ойида, Ҳамбург суди Бемерманга, можароли ҳажвий шеърининг айрим қисмларини ўқишни тақиқлаган эди. Ўшанда, гарчи суд маҳкамаси, гап ҳажвия ҳақида бораётганини таъкидлаган бўлса-да, унинг айрим мисралари арзчининг обрўси ва ғурурини поймол қилишини тан олганди.
Айни вақтда, Майнцда Бемерман устидан берилган бошқа бир ариза кўриб чиқилмоқда. У, Бемерманни хорижий давлат раҳбарини ҳақорат қилганликда айбламоқда.
Ҳажвчи 31 март куни Neo Magazin Royale кўрсатуви чоғида Туркия етакчиси шаънига нисбатан хақоратли мазмунда шеър ўқиган эди. Шундан сўнг, ГФР ТИВ Анқаранинг норозилик нотасини қабул қилди. Унда, бошловчига нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш сўралган эди.
15 апрель куни Германия канцлери Ангела Меркель, Туркия талабини қондириб, ҳажвчи устидан суд жараёни бошланишига тўсқинлик қилмаганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
09:17
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
22:58 / 12.04.2026
Уганда армияси раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
10:18 / 09.04.2026