12:58 / 02.07.2016
5033

Sony Mobile ўзининг АҚШ ва Хитойдаги фаолиятини қисқартирмоқда

Sony ўзининг мобил бўлимини сотишга доир миш-мишларни инкор этмоқда, бироқ компания смартфонлар бозорида бирор бир муваффақияти билан ҳам мақтана олмайди. Ўтган йили япон ишлаб чиқарувчиси йўналишни ўзгартиришга ва юқори нарх сегментли қурилмаларга диққатини қаратишга қарор қилди, аммо бундай стратегия кутилган натижаларни бермади. 

Сўнгги молиявий ҳисоботда компания харажатларни қисқартириш мақсадида ўз бизнесининг АҚШ, Ҳиндистон, Хитой ва Бразилияда қайта ташкил қилиниши ҳақида хабар берди. 

Ҳозирча бу давлатларнинг бозорларидан кетиш тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ шу билан бирга Sony сотувларининг ўсишига ҳам умид қилмаяпти. Устувор минтақалар рўйхатида Европа, Шарқий Осиё (Япония билан бирга) ва Ўрта Шарқ қолмоқда. Айнан шу ерда компания янгиланган Xperia X брендини тарғиб қилишни режалаштирмоқда. Бу ғоя қанчалик муваффақиятга эришишини эса вақт кўрсатади. 
 

Top