Жаҳон | 09:30 / 04.07.2016
8417
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Канада Россия осмонида кузатув парвозини амалга оширади


АҚШ ва Канада Россия осмонида назорат парвозини Канаданинг С-130 русумли кузатув самолёти ёрдамида амалга оширади, дея хабар бермоқда РИА «Новости» агентлиги. Бу ҳақда, Россия ядро таҳдидини камайтириш Маркази директори Сергей Рижков маълум қилган.

Унинг қайд этишича, мазкур парвоз 4-9-июль кунлари, Очиқ осмон шартномасига мувофиқ бўлиб ўтади. Парвозлар белгиланган йўналиш бўйича ташкил этилади. Самолёт бортидаги россиялик мутахассислар, келишувга нақадар риоя этилишини назорат этишади. 

Аниқлик киритилишича, С-130 Ёқутистон республикасининг Арктика океани соҳилларидаги Тикси аэродромидан осмонга кўтарилади. 

Рижковнинг сўзларига кўра, самолёт бортидаги барча аппаратуралар халқаро текширувдан ўтказилган бўлиб, унда россиялик мутахассислар ҳам қатнашган. 

 

Фото:© Flickr/ michael_valiant

 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид