Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон пойтахти аҳолиси 1 миллионга етди
Қозоғистон Республикаси маъмурий маркази Остона шаҳри - Шаҳар кунини нишонлашига бир неча кун қолганида бир миллион киши истиқомат қиладиган шаҳар мақомини олди. Бу ҳақда, "Атамекен" этник хотира мажмуасида байроқ кўтариш маросимида чиқиш қилган республика президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.
"Катта хурсандчилик билан эълон қилмоқчиман, бугун шаҳарнинг миллионинчи фуқароси Муҳаммадёровлар оиласида дунёга келди. Онаси тарбиячи, отаси электромонтёр. Энди Остонада бир миллион киши яшайди", - деган Назарбоев.
Мамлакат пойтахтини Олма-отадан Оқмола (Остонанинг аввалги номи)га кўчириш тўғрисидаги қарор Қозоғистон Республикаси Олий кенгаши томонидан 1994 йил 6 июлда қабул қилинганди. 1997 йилда давлат раҳбари пойтахтни кўчириш тўғрисида якуний қарорни қабул қилди.
1998 йил 6 майда Оқмола Остона деб қайта номланди. Дастлаб, шаҳар куни 10 июнда нишонланар эди. Бироқ, кейинроқ у 6 июлга ўтказилди. Назарбоевнинг ўзи ҳам айни шу кунда таваллуд топган.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025